Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат харидлари жараёнида дуч келаётган муаммолар ва келажакдаги йўналишлар бўйича музокаралар

2019-01-24 | Иқтисодиёт

Йиғилишда Молия вазирлиги, Ахборот-ҳисоблаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси масъул ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишда буюртмачилар ва этказиб берувчилар ўртасида Товар-хом ашё биржаси орқали тузилган шартномаларда қўшилган қиймат солиғини юритилиши ҳамда электрон ҳисоб-фактураларни давлат харидларида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Электрон ҳисоб-фактураларини Давлат харидларида жорий этилиши натижасида этказиб берувчилар томонидан товар (иш, хизмат)ларни электрон шахсий кабинетлари орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотларига юбориш имконияти яратилади.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда этказиб берувчилар ҳисоб- фактураларни қоғоз шаклда бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга юборилиши натижасида 1-2 кун вақт талаб этмоқда. Тўлиқ электрон тизимга ўтилиши натижасида бу жараён бир қанча дақиқани ташкил этади ҳамда ҳисоб-фактураларни мониторингини юритиш имконияти яратилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться