Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Терма жамоамиз “Дэвис кубоги” баҳсларига тайёр

2019-01-24 | Спорт

Тошкентда жорий йилнинг 1-2 февраль кунлари теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳси ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун Сербия терма жамоасига қарши кортга чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ўтказиладиган мазкур учрашувда мамлакатимиз шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчиларимиз ҳимоя қилади.
 
Сербия терма жамоаси таркибида Душан Лайович, Филип Крайинович, Ласло Жере, Никола Милоевич ва Виктор Троицки каби теннисчилар кортга чиқади.
 
– “Дэвис кубоги” мусобaқaсигa пухтa тaйёргaрлик кўрдик. Рaқиб жaмоa aъзолaрини яхши билaмиз, улaр билaн AТР мусобaқaлaридa бaҳслaшгaнмиз вa ўйинлaрини кузaтгaнмиз. Ишонaманки, мусобaқaдa ғaлaбa қозонaмиз. Бунинг учун бaрчa имкониятлaр етaрли, – дейди терма жамоамиз етакчиси Денис Истомин. – Насиб қилса, ноябрь ойида ўтадиган жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритамиз.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб “Дэвис кубоги” янги тизимда ўтказилади. Унга кўра, февраль ойида бўладиган саралаш баҳсларида 24та терма жамоа 12та жуфтликка бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ушбу баҳсларда ғолиб бўлган 12та терма жамоа ноябрь ойида ўтказиладиган жаҳон лигаси баҳсларида иштирок этади. Мағлуб бўлган терма жамоалар эса келаси йилги плей-офф ўйинларида қатнашиш учун минтақавий баҳсларда кураш олиб боради.
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​

Манба: ЎзА

Поделиться