Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури

2019-01-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-3468-сонли қарорига асосан “Ўзметкомбинат” АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ишончли бошқарувчи Хорижий корхона МЧЖ “SFI Management Group” “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури тасдиқланди.

Дастурда 2018 йил учун:

  • 5276,4 млрд сўмли товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш (2017 йилга нисбатан 152,2 %) таъминлаш;
  • 1150,0 минг тонна металл прокати маҳсулоти ишлаб чиқариш, шу жумладан:
  • 46,19 млн доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштирган ҳолда умумий миқдори 85,4 млн доллар 4 та объектни якунлаш ва ишга тушириш, яъни “Ферросилиций​ ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Ферросиликомарганец​ ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “2-навли сонли прокат цехининг “300”станида сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвест лойиҳаларини амалга ошириш;
  • импорт ўрнини босувчи ва экспортбоб маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш:

850,0 минг тонна қора металлар прокати;

300,0 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш;

  • Катанка (Ø 5,5-16мм) – 30,0 минг тонна;
  • Ферросилиций​ (ФC-65) – 6,0 минг тонна;
  • Ферросиликомарганец​ (МнC-17) – 2,0 минг тонна.

2018 йил январь-декабрь ойларига кўра инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 28,6 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.

Ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига ферросилиций​нинг биринчи печи ишга туширилди. Шундан сўнг биз метални кислороддан тозаловчилар импортини деярли тарк этиб ва шу билан 4 ой давомида 3,7 млн доллар тежашга муваффақ бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафаси 2018 йил 7 декабрь куни, иккинчи босқич ферросиликомарганец​ ишлаб чиқариш ишга туширилди.

2018 йилда олдимизда 2019 йилга тўла қувват билан чиқиш учун технология тўлиқ ривожлантириш топшириғи қўйилганди. 2018 йил 3916 тонна ферроқотишмалар эритилди, шу жумладан 3826 тонна ферросилиций​ ва 90 тонна ферросиликомарганец​ эритилган. Ўз эҳтиёжларимиз учун 2635 тонна ферросилиций ишлатилди.

Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати

Поделиться