Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Юртимизда Буюк Британиянинг “Royal” мактаби филиали ташкил этилади
2019-01-23 | Таълим
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Буюк Британиянинг MBU Capital ва Acumen Education компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар соҳада ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Учрашувда TEFL академиясининг онлайн платформаси ёрдамида ўқитувчиларни малакавий ўқитиш ҳамда Ўзбекистонда Буюк Британиянинг “Royal” мактаби филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларга кўра, истиқболда пойтахтда 3 та, вилоятларда 12 та хусусий мактаблар тармоғини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Учрашув якунида, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Британия ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати