Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоролик боксчи қиз халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

2019-01-21 | Спорт

14-21 январь кунлари Сербиянинг Собмор шаҳрида ўсмир қизлар ва аёллар ўртасида бокс бўйича саккизинчи «Миллатлар кубоги-2019» халқаро турнири ўтказилмоқда. Мусобақада Хитой, Хорватия, Чехия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Қозоғистон, Литва, Латвия, Норвегия, Полша, Руминия, Словения каби 21 та давлатдан 200 нафарга яқин спортчи қизлар иштирок этишмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақа илк маротаба юртимиз вакили ҳам иштирок этди. Юртимиз шарафини мураббий Улуғбек Баратов мураббийлиги остида 2003 йилда туғилган боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова (-48 кг) ҳимоя қилди.

Дастлабки жангларида Қозоғистон ва Германия вакилларини мағлубиятга учрата олган боксчимиз, финалдаги рақиби россиялик Анастасия Кириенкодан 5:0 ҳисобида устун келди ва олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, С.Бобоқулова 2018 йилнинг 3-10 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться