Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда Маданият соҳасида 2018 йил сарҳисоби бўлиб ўтди

2019-01-21 | Маданият

Жорий йилнинг 19 январь куни вилоят мусиқали драма театрининг томоша залида Жиззах вилоят Маданият бошқармасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3022-сонли қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш мақсадида 2018 йилнинг 25 июнь - 1 июль кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган «Бадиий ҳаваскорлик жамоалари» мавзуидаги энг яхши асарлар анъанавий вилоят кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш билан бошланди.

Вилоят Маданият бошқармаси томонидан мазкур танловда 1-ўринни қўлга киритган Фориш туман маданият бўлимига 11 турдаги, 2-ўринни қўлга киритган Ғаллаорол туман маданият бўлимига 9 турдаги, 3-ўринни қўлга киритган Зомин тумани маданият бўлимига 7 турдаги мусиқа чолғулари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Бахмал тумани «Оқтош» болалар фольклор ансамбли, Дўстлик тумани «Маржон», Зарбдор тумани «Гулшан» ва Фориш тумани «Парвоз» ашула ва рақс ансамбллари учун берилган унвонини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилди ҳамда мазкур жамоалар вилоят Маданият бошқармаси томонидан саҳна либослари билан тақдирланди. 

Шундан сўнг Ҳайъат йиғилишининг асосий масалаларига ўтилди. 

Йиғилиш кун тартибига қўйилган асосий масалалар 2018 йилда эришилган ютуқлар, камчиликлар ҳамда 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ҳайъат йиғилишида вилоят театрлари, давлат музейлари, шаҳар, туманлардаги маданият марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш, “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, барча ташкилот ва муассасаларнинг расмий веб-сайтларини яратиш бўйича хамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги ҳисоботлар эшиттирилди.

Ҳайъат йиғилишининг асосий мақсади Маданият бошқармаси тизимида 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди.

Ҳайъат йиғилишини вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи кириш сўзи билан очиб, 2018 йил давомида вилоятда маданият соҳасини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар жуда кўплиги, улар тўғрисида соатлаб гапириш мумкинлиги ҳақида тушунтириб, йўл қўйилган камчиликларга кўпроқ тўхталиб, ютуқлардан кўра, камчиликлар етарли ва уни бартараф этиш бўйича барча соҳа ходимлари бирдек масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, барча тизим ташкилотлари фаолияти йўналиши бўйича 2018 йил давомида олиб борган ишлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтилди ва барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ишлаш принципларини тубдан ўзгартириши лозимлиги ҳамда топшириқларни ўз муддатида бажарилишига алоҳида тўхталиб ўтилди. 
Танқидий тарзда кечган ушбу Ҳайъат йиғилишида 2018 йил давомида камчиликларга йўл қўйган ташкилот ва муассасалар раҳбарларига нисбатан интизомий жазолар қўлланилди. 

Йиғилишда иштирок этган барча ташкилот ва муассаса раҳбарларига ижро интизомига қатъий риоя этиш ва ҳар бир қарор ҳамда фармойишлар, бошқарма томонидан чиқарилаётган буйруқлар ва хатлар ижросини ўз муддатларида, ўрнатилган тартибда ижросини амалга ошириш юзасидан бошқарма бошлиғи томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться