Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида
2019-01-18 | Ҳужжатлар
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 8 ноябрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда
маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги 261–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини амалга киритиш ҳақида»ги 262–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 125-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 729–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 20-модда) XIV бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
ЎРҚ–255-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 5-моддаси;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2016 йил, № 9, 276-модда) 8-моддаси.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Манба: ЎзА