Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон сайёҳлик гидлар уюшмалари федерациясининг (WFTGA​) навбатдаги Халқаро конгресси Тбилисда (Грузия)

2019-01-18 | Туризм

2019 йилнинг 20-25 январь кунлари Тбилисда (Грузия) Жаҳон сайёҳлик гидлар уюшмалари федерациясининг (WFTGA​) навбатдаги Халқаро конгресси бўлиб ўтади. Унинг асосий мақсади WFTGA​ аъзоларини бир жойга йиғиш, гидлик касбининг мақомини кўтариш учун ҳаракатларни бирлаштириш, уларни алоқалар ўрнатиш ва ўқитиш, тажриба алмашиш, шунингдек, гидлар учун қўлланма ва ахборот ресурсларининг халқаро тармоғига уланиш имкониятини беришдан иборат.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан ДУК "Туризм ўқув-консалтинг маркази"​ директори (Э.В. Голйшева) ва гидлар малакасини ошириш бўлими бошлиғи (Н. Саломова) иштирок этади.

Иштирок этиш доирасида Марказ Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва Ўзбекистон гидларини тайёрлаш бўйича миллий мактаб тақдимоти бўлиб ўтади, шунингдек, миллий гидлар уюшмалари вакиллари билан бир қатор учрашувлар давомида уларни Ўзбекистон гидлари III Халқаро Форумида иштирок этиш учун таклиф этиш режалаштирилган.

22 январь куни Жаҳон сайёҳлик гидлар уюшмалари федерацияси раиси Алушка Ричи билан учрашув бўлиб ўтади. Унда миллий гидрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва малакасини ошириш, Тошкентдаги Халқаро "​Ипак Йўли"​ Халқаро Мактабини очиш ва бошқа кўплаб Федерация билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинади.

Ушбу Конгрессда иштирок этиш Ҳукумат томонидан 2025 йилгача сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш, хусусан, сайёҳлик фаолияти ходимлари ва гидларни ўқитиш ва малакасини ошириш соҳасидаги масалаларни ҳал этишга имкон беради.

Маълумот учун: WFTGA​ – туристик гидлар уюшмаларини, уюшма аъзоси бўлмаган сайёҳлик гидларни, WFTGA​ каби туризм бўйича ҳамкорларни, сайёҳлик гидларни ўқитиш учун таълим муассасаларни, сайёҳлик агентликларни ва бутун дунёдаги аффилланган аъзолари каби туристик ҳамкорларни бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти. WFTGA​-нинг асосий мақсади сайёҳлик гидлар учун ўз минтақаларининг элчиси мақомини тарғиб қилиш, ўқитиш, уларнинг профессионал алоқаларини мустаҳкамлаш ва аъзоларнинг ахборот алмашишларини осонлаштириш учун бутун дунёдаги сайёҳлик гидлар уюшмалари ва таълим муассасалари билан алоқаларни ўрнатишдан иборат. Бугунги кунда жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакатлари Жаҳон сайёҳлик гидлар уюшмалари федерацияси аъзоларидир.

2016 йилдан бошлаб ДУК «Туризм ўқув-консалтинг маркази» Федерация таркибига киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться