Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нидерландия ҳамда Германия сайёҳлик компаниялари Самарқандда

2019-01-18 | Туризм

Жорий йилнинг 17 январь куни Самарқанд вилоятига Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик фонди “UzNed” ​ раҳбари Мехмет Тутунжу ва Германия давлатида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона менежери Сами Эккурт ҳамда “NUMA”​ Германия сайёҳлик агентлигининг асосчилари ва бошқа ходимлар ташриф буюрди.

Делегация аъзоларининг ташрифдан кўзланган мақсад – келгусида мамлакатлар аро сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда зиёрат туризмини ривожлантиришдир.

Шунингдек, вилоят департаменти ходимлари билан ташкил этилган учрашувда меҳмонлар минтақада туризм соҳасини янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Меҳмонлар учрашувдан сўнг шаҳарнинг тарихий-меъморий ёдгорликларга ташриф буюриб, миллий таомларимиздан татиб кўришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться