Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти Гужаратга келди
2019-01-17 | Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбарини “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Гужарат шаҳри губернатори, Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги вазири ва бошқа расмий шахслари кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти