Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлатлараро чегара масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркманистон музокаралари тўғрисида
2019-01-17 | Сиёсат
2019 йилнинг 11-17 январь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси демаркацион лойиҳа чизиғининг ўтиши бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегарасида Бажариладиган демаркацион ишлар тақсимоти жадвали кўриб чиқилди ва келишилди.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлилик муҳитида бўлиб ўтди.
Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги