Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент Ҳиндистонга жўнаб кетди
2019-01-17 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 17 январь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига жўнаб кетди.
Ҳиндистонда давлатимиз раҳбарининг ташрифига катта қизиқиш билан қаралмоқда. Расмий доира вакиллари ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам буни алоҳида таъкидлашмоқда. Хусусан 1,5 миллион тиражда чиқадиган “The Hindu” газетасида “Ўзбекистон Президенти саммитнинг бош меҳмони бўлади” номли таҳлилий мақола чоп этилди.
“Жўшқин Гужарат” саммити Гужарат штатининг яна бир шаҳри – Гандинагарда бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти