Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик фаолияти натижалари

2019-01-17 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 5 апрель куни имзолаган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Консуллик бошқармаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти (КҲД) сифатида шакллантирилди.

Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш, янги консуллик муассасаларини очиш

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва чет элдаги консуллик муассасалари томонидан йил давомида 414 361 та консуллик ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга киришлари учун виза бериш, биометрик паспортни алмашиш/бериш, ватанига қайтиш гувоҳномасини бериши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш, нотариал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.

КҲДга виза олиш бўйича 115 523 та (2017-йилда - 108 502), апостил қўйиш бўйича 17301 та (2017 йилда - 11.480), легализация бўйича 8 109 та (2017 йилда - 7 794) мурожаат келиб тушган.

Амалга оширилган консуллик амаллари ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси (70.412), Россиядаги элчихонаси (30.611), Олма-ота шаҳридаги Бош консулхона (26.137), Мозори Шариф шаҳридаги Консулхона (19.896), Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси (19.378) етакчилик қилади.

Ўзбекистонга қайтиш учун жами 36.798 та (2017 йил – 32.733) гувоҳнома расмийлаштирилди.

Паспорт алмаштириш бўйича 5240 та ҳужжат (2017-йил – 5,934) расмийлаштирилди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниши (52 нафар қурбонлар ва 2 нафар жабрланганлар) натижасида жабрланганларга ёрдам бериш ва ҳалок бўлганлар танасини Ўзбекистонга қайтариш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари жабрланган бошқа ҳоллар бўйича ишлар олиб борилди.

Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни такомиллаштириш чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида Россия Федерацияси ҳудудида (Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон) ва Қозоғистон Республикасида (Олма-ота ва Ақтау) ва Хитой Халқ Республикасида (Гуанжоу) бош консулхоналар очиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ўш шаҳарида (Қирғизистон) Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш масаласи ўрганилмоқда.

Чет эл фуқароларига визалар бериш

307 194 нафар чет эл фуқароларига визалар берилди, жумладан 24 426 таси электрон виза тизими орқали расмийлаштирилган.

Чет эл фуқароларининг республикага кириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2018 йил 10 февралдан эътиборан 7 мамлакат - Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Цингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди, шунингдек, 39 мамлакат фуқаролари учун туристик визаларни олиш тартиби соддалаштирилди.

19-март куни Тожикистон билан 30 кунгача визасиз тартиб кучга кирди.

Ўзбекистон Президенти Фармонига билан 5 октябридан Франция фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига мувофиқ 16-17 май кунлари ХХРда консуллик масалалари бўйича Ўзбекистон-Хитой маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурларига мувофиқ Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ТИВ тегишли бўлинмалари билан консуллик маслаҳатлашувлари ўтказилди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси 21 июнь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашининг ХХВ йиғилиши ишида иштирок этди.

Қонунчилик фаолияти

Департамент томонидан ишлаб чиқилган Консуллик низоми лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланди, ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Хорижий фуқаролар учун Ўзбекистонга кириш визаси билан боғлиқ қулай шароитлар яратиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кириш визаларининг янги турларини жорий этиш масаласини ишлаб чиқилди. Ҳозирги вақтда «Ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик кириш визалари ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномани расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом, «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ва консуллик-ҳуқуқий соҳадаги бошқа меъёрий ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться