Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этишдан мақсад нима?

2019-01-17 | Иқтисодиёт

Фармонга кўра, “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, шунингдек, Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республикамиз аҳолиси даромадларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

“Андижон-фарм” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
 
– юқори қўшилган қийматли, шу жумладан “in-bulk” шаклида фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш учун энг аввало Ҳиндистон Республикаси етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш;
 
– доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббий техникалар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш 
ва қувватларни ташкил этиш;
 
– доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
 
– эркин иқтисодий зоналар ташкилотлари ҳамда республикамизнинг бошқа корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш орқали маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси ва материаллари негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
 
– “Андижон-фарм” ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек унинг ҳудудида сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
 
– “Андижон-фарм” ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг “Андижон-фарм” ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш орқали тайёрлашда қатнашиш.
 
“Андижон-фарм” ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилиниши белгиланди.

Манба: ЎзА

Поделиться