Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
45 мамлакат учун виза тартибини бекор қилиш ҳақидаги янгилик дунё ҳамжамияти диққат эътиборида
2019-01-16 | Туризм
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга қизиқаётган ва мамлакатимиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хоҳлаган сайёҳлар учун аниқ, сифатли ҳамда қизиқарли маълумот тайёрлаб бериш йўлида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кўплаб хорижий мамлакатларнинг туризм соҳасини ёритувчи етакчи босма ва интернет нашрлари билан яқиндан ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари томонидан ҳам йилдан йилга юртимизда сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича мунтазам ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 5-январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5611-сон фармони ҳамда “Туризм соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги ПҚ-4095-сонли қарори ҳақида эълон қилинганидан сўнг Анқара, Лондон, Маскат ва Токио ва бошқа хорижий шаҳарларнинг етакчи нашрларида Ўзбекистон хорижий сайёҳлар учун янада очилаётгани ва яна 45 мамлакат билан визасиз режим йўлга қўйилиши ҳамда умуман туризм йўналишидаги янгиликлар ҳақида ҳақида кўп долзарб материаллар чоп этилди.
Шу билан бирга, хорижий нашрларда визасиз режим, E-VISA, чет эл фуқаролари учун Ўзбекистондан турар-жой харид қилиш ва яшаш учун рухсат олиш имкони ҳамда меҳмонхоналарда сайёҳлар учун яратилган қўшимча қулайликлар ҳақида ҳам кенг ва мазмунли маълумотлар берилган.
Қўшимча маълумотларни on-line газетасининг қуйидаги ҳаволаларидан олишингиз мумкин:
“Anadolu”, “Hurriyet”, “Milliyet” (Туркия);
“OVO tm” (Япония);
“Elmundook” (Испания);
"IndiaBlooms" (Ҳиндистон);
“Independent” (Буюк Британия);
“LonelyPlanet”;
Бундан аввал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати томонидан “The New York Times” Ўзбекистонни 2019-йилда саёҳат қилиш керак бўлган йўналишлар рўйхатига қўшгани ҳақидаги мақола тақдим этилган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги