Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида брифинг бўлиб ўтди

2019-01-16 | Жамият

Жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3827-сонли қарори ижроси таъминланишининг бориши тўғрисида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот брифинги бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.

Матбуот брифингида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова томонидан қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Маълумот учун, мазкур қарор юзасидан саволларга фуқаролар ҳозирда Тошкент шаҳрида амалдаги “1146” қисқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу “ишонч телефони” жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб республика миқёсида йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться