Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2019-01-16 | Сиёсат
2019 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзянь Янни қабул қилди.
Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Элчи жорий йил апрел ойида Пекин шаҳрида ўтказиладиган «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон Президенти номига йўлланган Хитой томонининг расмий таклифномасини топширди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги