Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўмон Элчиси билан учрашув
2019-01-16 | Сиёсат
2019 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қила туриб, Вазир Элчиси илиқ қарши олди, Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ишига муваффақият тилади.
Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябрь ойида Маскат шаҳрида мамлакатимиз Элчихонаси очилиши Ўзбекистон – Ўмон мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги