Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзметкомбинат” АЖ ҳисоботи
2019-01-16 | Жамият
2018 йил январь-декабрь ойларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар технологияни қўллаб - қувватлаш йили“ Давлат дастурини бажарилиши юзасидан комбинатда 111 млн.сўм сўмлик “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар технологияни қўллаб - қувватлаш йили“ Давлат дастурини бажариш бўйича Чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Комбинатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишлар ташкил этилган бўлиб, шу билан биргаликда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ҳам ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Комбинатнинг расмий веб-сайтида www.uzbeksteel.uz фаолият кўрсатаётган виртуал қабулхона, комбинат ходимлари ва аҳолининг мурожаат ва шикоятларини ҳамда таклифларини кўриб чиқиш ва ҳал қилинишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиш билан бир қаторда фуқаролар ўзларининг қизиқтираётган саволларига бевосита жавоб топишлари мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар комбинат сайтида махсус келтирилган шаклни тўлдириб, ўзларининг саволлари, аризалари ва шикоятлари, шунингдек металлургия саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар билан бевосита комбинат Бошқарув раисига мурожаат қилишлари мумкин. Фуқароларга онлайн-мурожаатларини юбориш учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Мурожаатларнинг қисқа вақт давомида ижобий кўриб чиқилиши учун мурожаат моҳияти тушунарли шаклда аниқ баён қилиниши лозим. Шунингдек, virtual@uzbeksteel.uz электрон манзилига ёки комбинатнинг (+99870) 913-16-02 “ишонч телефони”га мурожаат қилиш мумкин.
Ҳозирги вақтда комбинатда мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўтарилган саволлар мунтазам равишда ишчи гуруҳ йиғилишларида муҳокама этилиб ўз йечимини топмоқда.
Комбинат ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда сифат жиҳатидан янги ва самарали тизим фаолиятини таъминлаш юзасидан ушбу жараёнга барча таркибий бўлинмаларда ҳар иккинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 16:00 дан комбинат раҳбарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, меҳнатни меъёрлаш ва иш ҳақи бўйича муҳандислар, бухгалтерлар, сех касаба уюшмаси вакилларини қабул жараёнига жалб этган ҳолда қабуллар ташкил этилган.
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан 652 та мурожаат олинган, улардан 8 таси чора кўрилди, 590 таси тушунтирилди, 18 таси рад этилди ва 36 таси иш жараёнида.
Бошқарув раисининг қабулхонасига 2018 йил январь - декабрь ҳолатига 1860 та ёзма мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 103 таси чора кўрилди, 1710 таси тушунтирилди, 30 таси рад этилди ва 17 таси кўриб чиқиш жараёнида.
2018 йилда янги иш ўринларни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан комбинат бўйича 142 та иш ўрини яратиш бўйича прогноз топшириғи белгиланган эди.
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида амалда 204 иш ўрни яратилди, шу жумладан «истиқболли лойиҳалар» бўйича 115 та, «соҳа ривожланиши» бўйича - 84 та ҳамда 5 та касаначилик асосида.
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати