Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Зарбдор туманида аҳолини экстремизм ва ҳар-хил оқимлар таъсиридан сақлаш мақсадида Ресурс маркази очилди

2019-01-16 | Жамият

Зарбдор туманидаги « Ойбек» маҳалласида вилоят ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқарув органлари, фаол ёшлар ва хотин қизлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Э.Исматов очиб берди.

Э.Исматов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида аниқ вазифаларни бажариш борасида қилинган ишлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда истиқбол режалар ва бу борада давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тузиш бўйича таклифлар ва ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясининг фаолият йўналишлари билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритди.

Тадбирда маҳалла раиси, маънавият-маърифат маркази, имом-хатиб, ҳуқуқ идоралари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганларни сабаблари таҳлил қилиш ва экстремистик оқимларга тушиб қолишни олдини олиш ва таҳлил қилиш борасида давлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларидан ташкил топган ишчи гуруҳи тузилди.

Шунингдек, Зарбдор туманидаги "Ойбек" маҳалласидаги таянч пунктида аҳоли билан ишлаш, ёшлар ва аёллар ўртасида экстремизм ва ҳар-хил оқимлар таъсирига тушиш хавфини олдини олиш мақсадида Ресурс маркази очилди.

Ресурс маркази вилоят "Истиқлол авлоди" ННТси ва унинг ҳамкори "SAFERWORLD" фонди жиноятчиликга қарши курашишда ижтимоий шериклик лойиҳаси кўмаги асосида моддий техникавий базасини шакллантирилди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться