Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун очиқ кредит йўналишлари

2019-01-16 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида“ги ПФ-5326-сонли фармонининг 11-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 2 ойлик муддат ичида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шартларда кредитлар ажратилиши учун кредит йўналишларини очиш вазифаси юклатилган:

Меҳмонхоналар ва туташ йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмалари объектлари учун импорт ускуналар ва технологияларни харид қилиш учун кредит муддати 15 йилни (имтиёзли давр — 5 йил) ташкил қилади. Мақсадли кредит линиясининг маблағлари ҳисобига битта мижоз учун ажратиладиган кредит ҳажми лойиҳа қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;

Кредитлар ваколатли тижорат банкларининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий ва молиявий мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ижобий қарорлари асосида берилади. Бунда, бир қарз олувчига бериладиган кредит миқдори битта инвестиция лойиҳаси учун 10 млн. АҚШ долларидан ошмаслиги лозим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўртасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида келишув имзоланди.

Шу муносабат билан, хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда кредит олиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий банкига мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться