Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Скрининг марказида янги лаборатория

2019-01-16 | Соғлиқни сақлаш

Фарғона вилояти Она ва бола скрининг марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, замонавий рақамли микроскоп ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланди. Бу эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хромосома синдромларига чалинган болаларни аниқлаш имконини беради. 

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғма ногиронликнинг олдини олиш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш, даволаш ва диагностика ишларида замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди вилоят Она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова. – Энди марказимизда иш бошлаган минтақалараро цитогенетик лабораторияда ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш борасидаги ишлар натижадорлиги янада ортади. 

 

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться