Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Голландия вакили билан учрашув ўтказилди
2019-01-15 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги билан халқаро ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш учун Ўзбекистон Голландия Дўстлик Фонди, Голландиянинг “Halal Correct Certification” идораси вакили жаноб Абубакр Ўзтуре жорий йилнинг 14 январь куни Агентлик вакиллари билан учрашди.
Halal Correct Certification” идораси Европадаги халол сертификатлаштириш идораси бўлиб, ушбу йўналишда Малайзиянинг Ислом Тараққиёт Департаменти (JAKIM), Индонезиянинг Уламолар кенгаши (The Indonesia Council of Ulama), Бирлашган Араб Амирликларининг Стандартлаштириш ва Метрология Ташкилоти (ESMA)нинг ҳалол йўналиши бўйича ишларни амалга оширувчи махсус гувохномасига эга. Шунингдек, у дунёга машхур “Nestle”, “Nactics”, “Indena”, “Danisco”, “Heinz” ва “Anur” компанияларини халол стандартлари талаблари остида сертификатлаштирган.
Учрашувда Ўзбекистонда SMIIC ташкилоти стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган Ҳалол стандартлари ва бу соҳада Республикамизда олиб борилаётган ишлар, ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстил, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида асл қиёфасини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш, ушбу соҳадаги масъул ходимлар учун стандартлар ва сертификатлаштириш талаблари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, юқори тажрибага эга бўлиш кун мавзусига айланди.
Жаноб Абубакр Ўзтуре “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари билан қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш, конференция, семинар ва симпозиумларни ташкил қилиш ҳамда англашув меморундум имзолаш тўғрисида келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги