Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоятда «Ватан ҳимоячилари» куни кенг нишонланди

2019-01-15 | Жамият

Жорий йилнинг 13 январь куни Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳарбий қисмлар командирлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа ташкилотлари раҳбарлари, туманлар, шаҳарлар секторлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари «Маҳалла» ХЖФ, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлинмалари раҳбарлари ва фаоллари, фахрий ҳарбийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда аҳолининг кент қатламлари иштирок этишди. «Хотира» майдонида «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг, «Ёшлар маркази» мажлислар залида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни шаҳар ҳокими Т.Дадабоев очиб берди. Сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлаб, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Давлат мукофоти билан тақдирланган Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири Набиев Абдуқаххор Хасановичга «Содиқ хизматлари учун» медалини топширди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, Наврўз тўйхонасида байрам иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться