Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон 2019-йилда Британияликлар дам олишлари мумкин бўлган энг яхши 12 та давлатдан бири
2019-01-15 | Туризм
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5611-сон фармони ҳамда “Туризм соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги ПҚ-4095-сонли қарори ҳақида эълон қилинганидан сўнг барча маҳаллий оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг нашрлари визасиз режим, E-VISA, чет эл фуқаролари учун Ўзбекистондан турар-жой харид қилиш имкони ҳамда меҳмонхоналарда сайёҳлар учун яратилган қўшимча қулайликлар ва умуман туризм йўналишидаги янгиликлар ҳақида жуда ҳам кўп материаллар чоп этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасининг маълумотига кўра, 2018 йил 31 декабрь куни Буюк Британиянинг “Wales Online” интернет нашри “The Hottest Holiday Destinations you should be visiting in 2019”, «2019 йилда дам олиш учун энг яхши жойлар» сарлавҳали мақола эълон қилди.
“Буюк Британияда Brexit жараёни давом этаётганига қарамай 2019 йилда Британиялик сайёҳлар бориши керак бўлган, энг қизиқарли ва оммабоп масканлар рўйхати шакллантирилмоқда. Ҳозирги кунда аҳолининг 60 фоиздан ортиғи таътил пайтида қаерга саёҳат қилишлари ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас”лиги таъкидланган.
“Wales Online” шу мақсадда британияликларга 2019 йилда мароқли дам олишлари ва белгиланган таътил кунларини мазмунли ўтказишлари учун дунёнинг 12 та мамлакатини тавсия этган, уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор.
"Ўзбекистон Буюк Ипак Йўлининг йўналишларида жойлашган афсонавий мамлакатлардан биридир. Мамлакатда янги Президент бошчилигидаги истиқболли ислоҳотларни амалга оширилиши, ушбу жозибали ва мафтункор мамлакатга саёҳат қилишни анча осонлаштирди, ва қолаверса кириш учун талаблар соддалашди, эркин валюта конвертацияси жорий этилди ва транспорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди", - дейилади мақолада.
Шунингдек, инглиз нашри саёҳатни мамлакатнинг энг яхши ресторанлари жойлашган Тошкентдан бошлашни, кейин эса қадимий ва афсонавий Хива шаҳрида сайр қилишни тавсия қилган.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишингиз мумкин:
https://www.walesonline.co.uk/whats-on/whats-on-ne...
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги