Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан ҳимоячилари куни шарафига

2019-01-15 | Жамият

Алоқа тарихи музейида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети ҳамда “Ўзбектелеком” АК билан ҳамкорликда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллигига бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон минтақалари билан видеоконференсалоқа сеанси сифатида ташкил этилди.

Тадбирда ТАТУ проректори, Махсус факультет бошлиғи Ҳ.Муҳитдинов ва “Ўзбектелеком” АК истиқболли ривожланиш ва инновациялар бўйича директори вазифасини бажарувчи Ж.Махсудов сўзга чиқдилар. Барчани 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни умумхалқ байрами билан муборакбод этдилар. Бу байрам миллионлаб юртдошларимиз учун Ватанга жасорат, мардлик, ватанпарварлик ва фидокорлик рамзи эканини таъкидлаб ўтдилар.

ТАТУ махсус факультети бошлиғи ўринбосари, подполковник Й.Холиков миллий армиямиз тарихи, олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, Қуролли Кучларимизнинг мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдаги салоҳияти, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва муносиб инсонни шакллантиришда армиянинг роли ҳақида сўзлаб берди.

Ҳарбий хизмат – бу мардлик, жасурлик, фидоийлик, жасорат ва садоқат мактаби эканлиги мисолларда кўрсатилди.
Йиғилишда ТАТУ махсус факультети курсантлари орасидан ҳарбий хизматчилар, минтақавий видеоконференсалоқа студияларида ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, шунингдек, “Ўзбектелеком” АК ходимлари иштирок этдилар.

Алоқа тарихи музейи фоесида замонавий ҳарбий алоқа воситалари ва ҳарбий қурол ускуналари кўргазмаси ташкил этилди. Йиғилганларга фахрий қоровул роталари ва махсус отряди чиқишлари намойиш этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться