Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Туркияда ўзбек адабиётини ўрганишни ташкил этишда ҳамкорликни кучайтиради

2019-01-14 | Таълим

Университет ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда эндиликда халқаро миқёсда фаолият кўрсатишни бошлади. 2019 йилни амалий ишлар билан бошлаган университет жамоаси ректор Шуҳрат Сирожиддинов бошчилигида Туркияга хизмат сафари ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида 2016 йилда ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қисқа вақт ичида бир қатор муваффақиятларга эришди. Шу кунга қадар ТошДЎТАУ дунёнинг 50 дан ортиқ таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди, 3 та халқаро ассоциация (Корея: Марказий Осиёни ўрганиш халқаро ассоциацияси, Россия: Бутунжаҳон университетлар ассоциацияси, АҚШ: Ўзбекистон-Америка жамияти) аъзосига айланди; Россия, Хитой, Ҳиндистон, Озарбайжон Республикаларида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказлари очилди. Бугунги кунга келиб, ТошДЎТАУ юртимиздаги 18 та ва хориждаги 18 та ОТМларда мавжуд турдош йўналишларга таянч ҳисобланади.

Университет ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда эндиликда халқаро миқёсда фаолият кўрсатишни бошлади. 2019 йилни амалий ишлар билан бошлаган университет жамоаси ректор Шуҳрат Сирожиддинов бошчилигида Туркияга хизмат сафари ташкил этди.

Сафарнинг биринчи кунида Истанбулда жойлашган Турк адабиёти фонди раҳбари Ўзжон Унлу билан илмий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди. Шу куннинг ўзида Тўпқопи сарой-музейи қўлёзмалар фонди билан ҳамкорлик ўрнатилди. Мазкур шартномага асосан Алишер Навоий ва ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини ҳамкорликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди. Бу миллий адабиётимизнинг ушбу фондда мавжуд мумтоз намуналарини қўлёзма ҳолида ўқиш ва аслиятидан таҳлил қилиш демакдир.

Сўнгра маъмурий биноси Истанбулда жойлашган Турк дунёси тадқиқот фонди билан ҳам шартнома тузилди. Туркий халқларнинг тили, адабиёти ва маданиятини асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этиш борасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширувчи бу фонд энди ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳам яқин маслакдош ҳамкорига айланди.

Сафарнинг иккинчи кунида эса Туркиянинг машҳур Карабук университетида “Дунё тамаддунида муҳим ўрин тутган шахслар: Алишер Навоий” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.Анжуман Карабук университети Чингиз Айтматов номидаги Турк дунёси тадқиқотлар маркази, “Туркиядаги ўзбек талабалар” жамияти ҳамда Адабиёт клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистоннинг маданий ёдгорликлари акс эттирилган фотосуратлар кўргазмаси

бўлиб ўтди. Анжуманда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов сўзга чиқди ва юртимиздаги
туб ислоҳотлар, таълим соҳасига ўзгаришлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан қабул қилган Фармонларининг мазмун-моҳияти, туркий тилли давлатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг асосий
жиҳатлари хусусида тўхталди, “Алишер Навоийнинг валийлик фазилатлари” мавзусида маъруза қилди. Анжумандан сўнг Карабук университети ректори билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

​Шу куни дунёга машҳур Турк тил қуруми билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди. Мазкур қурум бошлиғи профессор Гурер Гулсевин ТошДЎТАУ билан суҳбатда келгуси йилларда ўзбек адабиётининг мумтоз намуналари кўп нусхада нашр қилиш, замонавий ўзбек адабиётини тарғиб қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилишини қайд этди.

Қолаверса, Анқара шаҳридаги машҳур Хожа Байрам Вали университети билан ҳам мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди. Икки томонлама шартнома имзоланиб, ҳамкорликнинг истиқбол режалари муҳокама қилинди.

​Кўжатепа Афён университети ҳам ТошДЎТАУнинг яқин ҳамкорларидан бирига айланди. Мазкур университет билан сиёсатшунослик фанлари доирасида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Музокаралар натижасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Туркиянинг Карабук университети билан илмий-маърифий, туризм; Афён университети билан социология, Хожа Байрам Вали университети билан компютер графикаси ва дизайн соҳаларида қўшма дастурлар тузиш борасида келишувга эришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться