Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш ихтирочилар танлови

2019-01-11 | Инновация

Жорий йилнинг 17 январь куни ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантириш мақсадида Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент Политехника музейи хамкорлигида танлов бўлиб ўтади. 

Ушбу танловда юртимизда билим олиб келаётган иқтидорли ва инновацион технологияларга қизиқувчи мактаб, коллеж ўқувчилари, университет, институт талабалари ўз ихтиролари  билан иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирокчиларнинг лойиҳалари хакамлар хайъати томонидан бахоланади.

Аризалар 14 январгача қабул қилинади.

Тадбир Тошкент Политехника музейида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: 

Телефон: +99871 2323430

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться