Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стоматология соҳасида жорий йилда 50 дан ортиқ талаба ва 20 дан зиёд профессор-ўқитувчилар хорижда малака оширди

2019-01-11 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент давлат стоматология институтида “Тиббиёт олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш масалаларига инновацион ёндашув” мавзуида ўқув-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимиз ва хорижий олий таълим муассасалари профессорлари, малака ошириш, илмий текшириш институтлари ходимлари, тиббиёт коллежлари ўқитувчилари, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари иштирок этди.

Қисқа давр мобайнида аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи барпо этилди. 

Мутахассислар маълумотига кўра, Тошкент давлат стоматология институти айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаган. 2018 йил давомида 50 дан ортиқ талаба ва 20 дан зиёд профессор-ўқитувчилар хорижда малака оширди. Ушбу ҳамкорлик дастурлари натижасида 2018/2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “Биотиббий муҳандислик” ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети билан ҳамкорликда “Стоматология” факультетлари ташкил этилди. 2018 йил декабрь ойида Тошкент давлат стоматология институти делегациясининг Россияга ташрифи доирасида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан ташкил этилаётган “клиник-психология” йўналишидаги янги факультетга 2019/2020 ўқув йилидан талабалар қабул қилинади.

– Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада амалга оширилиши муҳим бўлган, йиллар давомида тўпланиб қолган тизимли камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқилов. – Мазкур анжуман ҳам айнан соғлиқни сақлаш тизимини инновацион ёндашув орқали ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Анжуманда тиббиёт соҳасини инновацион ёндашув орқали ривожлантириш борасидаги халқаро тажриба ҳам ўрганилди. Хорижий мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир кун давомида секцияларга бўлинган тарзда давом этди. Иштирокчиларнинг маърузалари, билдирилган фикр-мулоҳазалар тўплам ҳолида чоп этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться