Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди

2019-01-11 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Agev Investment Limited” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутахассислари ҳамда “Agev Investment Limited” компанияси раҳбари Акаг Гарг, “Дентрейдер” компанияси раҳбари Наримон Алиходжаевлар иштирок этди.

Учрашувда хорижлик инвесторлар билан Тошкент шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган “Minerva University of Uzbekistan” ўқув комплексини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Томонлар мазкур инвестицион лойиҳани ташкил этиш, унинг самарали иш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться