Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Онкоэпидемиологик мониторинг дастури яратилди

2019-01-10 | Фан

Тиббиёт ходимлари Алмухамедова Барно, Алиева Дилфуза, Сабирова Дилоромлар томонидан онкоэпидемиологик мониторинг учун мўлжалланган дастур яратилди.  Дастур беморларнинг текширув маълумотларини, шу жумладан, ултратовуш текширувлари натижаларини тўплаш, киритиш ва сақлаш ҳамда зарурий даволанишни танлаш каби функционал имкониятларга эга. 

Муаллифлар томонидан комбинацияланган радикал даволаш дастурларидан фойдаланган ҳолда махсус терапия усуллари такомиллаштирилди, онкологик эпидемиологик вазиятни тиббий ва статистик таҳлил қилиш тамойилларидан фойдаланиб бачадон бўйни саратони хавфининг олдини олиш, эрта ташхислаш ва прогноз қилиш учун оптимал усуллар ишлаб чиқилди. Ушбу дастур амалий тиббиётда беморлар шифохонага ётқизилганда ва даволаш жараёнида ишлатилиши мумкин.

Дастур муаллифларига DGU​ 05750-рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться