Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм иқтисодиётнинг ижобий ўзгаришларга эга соҳаси деб топилди
2019-01-10 | Туризм
2018 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар якунларини сарҳисоб қилиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан аҳоли ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Сўровда 2018-йилда мамлакатни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари сўралди. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ва жамият ҳаётида рўй берган бошқа муҳим ўзгаришлар баҳоланди.
Унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 9440 нафар киши иштирок этди.
Жумладан: Қорақалпоғистон Республикасидан – 391 (4,1%), Андижон вилоятидан – 731 (7,7%), Бухоро вилоятидан - 506 (5,4%), Жиззах вилоятидан – 141 (1,5%), Қашқадарё вилоятидан - 380 (4%), Навоий вилоятидан - 216 (2,3%), Наманган вилоятидан - 435 (4,6%), Самарқанд вилоятидан - 400 (4,2%), Сурхондарё вилоятидан – 783 (8,3%), Сирдарё вилоятидан -125 (1,3%), Тошкент вилояти - 1411 (15%), Фарғона вилоятидан – 224 (2,4%), Хоразм вилоятидан - 327 (3,5%) ва Тошкент шаҳридан – 3240 (34,3%). Шунингдек, сўровда хорижда истиқомат қилаётган 130 нафар (1,4%) ватандошлар ҳам иштирок этдилар.
2018 йилда иқтисодиёт соҳасининг қайси тармоқларида кўпроқ ижобий ўзгаришларни сездингиз?
Туризмни ривожлантириш – 7597 нафар (80,4%)
Инвестицион муҳитни яхшилаш –6971 нафар (73,8%)
Банк-молия соҳасини ривожлантириш – 6952 нафар (73,6%)
Ҳудудларни ривожлантириш – 6356 нафар (67,3%)
Солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш –5799 нафар (61,4%)
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш – 5724 нафар (60,6%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги