Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
2019-01-09 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқ таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Президент фармони лойиҳасини муҳокама этиш учун эълон қилинди.
Мазкур концепцияда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланиши таклиф этилган. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Концепция лойиҳасида таъкидланишича, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида 9691 та умумтаълим мактаблари (жумладан, айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича 335 та давлат ихтисослаштирилган мактаблар) мавжуд. Айни вақтда умумтаълим мактабларида 5,2 миллиондан ошиқ ўқувчи, шунингдек 37 та нодавлат таълим муассасасида эса 7,5 мингга яқин ўғил-қиз таҳсил олмоқда.
Умумий таълимнинг бир қисми бўлган қўшимча таълим болаларнинг ижодий салоҳияти ҳамда қобилиятини ривожлантиришга имкон беради. Мазкур мактабдан ташқари таълим 211 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказларида ташкил этилган. Ушбу марказлардаги жами 5054 та турли йўналишдаги тўгаракларда 140 мингдан ортиқ ўқувчи иқтидори ривожлантирилмоқда.
Шунингдек, юртимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, 51 та мутахассислик бўйича 1449 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган.
Бундан ташқари, халқ таълими тизимида ногирон болалар учун 85 та ихтисослаштирилган мактаб ва интернатлар фаолият юритади. Мазкур муассасаларнинг 50 таси ақлида нуқсони бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, уларда 18533 нафар болаларга таълим берилади.
Сколиоз билан касалланган болалар учун 21 санатория-интернати ҳамда 9 та интернат мактаблари, шу билан бирга сурункали нафас йўллари касалликлари бўлган ўғил-қизлар учун 12 нафар интернат мактаблари мавжуд.
Шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор ҳамда узоқ муддатли даволанишга муҳтож бўлган 10777 нафар ўқувчи уй шароитида таълим олади. Тарбияси оғир болалар таълими икки муассасада амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида 19 меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчалари мавжуд. Уларда 2441 та етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқитилмоқда.
Концепцияда шунингдек, халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммолар кўрсатилган. Хусусан, мазкур муаммолар мактаб маъмурияти тизимида ҳам мавжуд. Жумладан, маҳаллий давлат идоралари мактабларга ёрдам бермаслиги таъкидланган. Бундан ташқари, давлат таълим хизматлари даражаси аҳоли талаб ва таклифларига жавоб бермайди.
Фармон лойиҳасида умумий ўрта таълимни методик таъминлашда камчиликлар мавжудлиги таъкидланади. Дарсликларнинг муқобил варианти мавжуд эмас. Мактабларни моддий-техник жиҳозлаш ва молиялаш тизимида ҳам муаммолар мавжуд.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур концепция халқ таълим тизимининг ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайди. Ҳужжатга биноан, тараққиётнинг устувор йўналишлари таълим мазмунини модернизациялайди. Таркибий ўзгаришлар ҳамда сифатли таълимнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлайди.
Жумладан, концепцияда, энг аввало, келажакда инновацион иқтисодиётни яратиш учун зарур бўлган касбларни эгаллашда асқотадиган чет тиллари, информатика, математика, физика, кимё ва биология каби соҳаларда компетенциявий таълим моделини яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мазмунини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Янги ўқув стандартлари, дастурлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар инновацион тарзда яратилади.
Эътиборлиси, ўқувчиларнинг касб-ҳунар танлаши, профессионал касбни эгаллаши ҳамда уларни замонавий касбларга тайёрлашда ўғил-қизларнинг қобилиятини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилиши кутилмоқда.
Махсус таълимни ривожлантириш мақсадида психологик ва педагогик ёрдамга муҳтож болалар таълими ҳамда тарбиясига ота-оналарнинг ҳам жалб этиш белгиланган.
Шунингдек, ўқитувчи ва раҳбарлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, қолаверса, уларнинг таълим жараёнида замонавий технологияларидан фойдаланишини инобатга олган ҳолда халқ таълимида янги иш ҳақи тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Таълим ва ишлаб чиқариш комплекслари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик муносабатлари шакллантирилади. Биргаликда меҳнат бозори ўрганилиб, ногирон болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизими яратилади, Жумладан, умумий таълим муассасаларида махсус асбоб-ускуналар (кўтариш аппаратлари, рампалар, тиргак ва бошқалар) ўрнатилади. Шунингдек, таълим муассасалари тегишли инсон ресурслари (педагогик дефектологлар, болаларни психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш мутахассислари) билан таъминланади.
Таълим ютуқларини баҳолашда халқаро тадқиқот дастури (PISA) доирасида умумий ўрта таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизими яратилади.
Концепция доирасида умумтаълим муассасалари, айниқса олис қишлоқ ҳудудларида жойлашган мактабларнинг таълим ресурслари таъминоти сифатини яхшилаш бўйича, шунингдек, барча таълим масканларининг Интернет тармоғига уланишини таъминлаш ва ўқув жараёнини компьютерлаштириш даражасини ошириш бўйича чоралар кўрилади.
Чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида ўқитувчилар ишининг жозибадорлигини ошириш учун шароитлар яратиш режалаштирилган.
Эндиликда доимий равишда ногирон болаларга кўмак берилади ва улар таълим муассасаларига қамраб олинади. Бундан ташқари, нодавлат таълим муассасалари тармоғи, шунингдек, давлат-хусусий сектори ҳамкорлигида фаолият юритувчи таълим муассасалари тармоғи кенгайтирилади.
Мазкур концепцияни амалга ошириш натижасида Ўзбекистондаги таълим муассасаларида янги давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари жорий этилади. Шу билан бирга, умумий ўрта таълимга оид замонавий инновацион ҳамда иқтисодиёт талабларига жавоб берувчи СТEАМ фанлари яратилади. Юқорида санаб ўтилган ислоҳотларнинг барчаси маълумотларни ёдлаш ёки такрорлашга урғу бериш учун эмас, аксинча, XXI асрда танқидий фикрлаш, мустақил изланиш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш учун амалга оширилади.
Қолаверса, ўқувчилар компетенцияларини ривожлантириш учун замонавий таълим технологиялари жорий этилади. Мамлакатимизда Президент мактаблари ҳамда “Замонавий мактаблар” ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳужжатнинг такомиллаштиришга ҳисса қўшиш учун барчани, жумладан, тажрибали ўқитувчиларни таклиф этади. Мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 22 январигача давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги