Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонлик талабаларга хорижлик профессорлар онлайн тарзда вебинар маърузалар ўқиди

2019-01-09 | Таълим

Мордовия давлат университети профессорлари Андижон давлат университети талабалари учун вебинар тарзда онлайн маърузалар ўқишди.

Ўтган йили илк маротаба Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия таълим форумидаги келишувлар натижасига кўра Россия Федерациясининг Мордовия
давлат университети ва Андижон давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда Мордовия давлат университети билан қўшма дастурлар, асосида талабаларни ўқитиш режалаштирилган. Мазкур меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича алоҳида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган. Йўл харитага киритилган Мордовия давлат университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон давлат университети талабалари учун онлайн тарзида ўқув машғулотларини олиб бориш режаси ишлаб чиқилди.

Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Мордовия давлат университети математик анализ кафедраси профессорлари Равиля Бекмурзина ҳамда Анна Климовалар томонидан университетнинг математика таълим йўналишининг 3-босқич талабалари учун вебинар онлайн маърузалар олиб борилди. Ушбу машғулотлар натижасида профессор-ўқитувчи ва талабалар замонавий билимларни эгалладилар. 2019 йилда бундай маърузаларнинг ўтказилиши режа бўйича давом этади.

Бугунги кунда Андижон давлат университети таълим сифатини ошириш мақсадида дунёнинг нуфузли университетлари билан академик, илмий ва халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Жумладан, 52 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлса, булардан 28 та олий таълим муассасалари билан икки томонлама академик меморандум ва шартномалар имзоланди.

2018 йилнинг ўзида 50 дан зиёд ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари университетда айрим фанлардан маъруза машғулотларини олиб борган бўлсалар, университетнинг 20 дан ортиқ профессор ўқитувчилари Америка, Европа ва Осиё давлатларига бориб қисқа муддатли стажировка, докторантура ва малака ошириш курсларида бўлиб қайтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться