Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойлик ҳамкорлар билан янги истиқболли лойиҳалар йўлида!

2019-01-08 | Жамият

Пешкў туман ҳокимининг таклифига биноан Хитой ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация аъзолари, икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишларини келишиб олиш мақсадида юртмизга ташриф буюришди.

Музокаралар жараёнида, халқларимиз ва давлатларимиз ўртасида буюк ипак йўлининг қайта тикланиши дея баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутиши хусусида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Хитойлик инвесторлар Пешкў туманида қурилиш маҳсулотлари (кафел, сунъий мармар), спорт анжомлари, компютерь ва телефон аппаратлари ишлаб чиқариш, меҳмонхона қурилиши ҳамда чорвачилик комплексларини барпо этиш борасида бир қатор таклифларни билдиришди.

Шунингдек, туманнинг инвестицион ва туризм имкониятларини ўзида акс эттирган

30 дан ортиқ лойиҳалар тақдимоти ва видео роликлар меҳмонларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться