Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2019-01-08 | Сиёсат
2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Ян билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг долзарб жабҳалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон делегациясининг «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирокига оид амалий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги