Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Элчиси билан учрашув
2019-01-08 | Сиёсат
2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кристофер Алланни қабул қилди.
Суҳбат чоғида 2018 йилдаги икки томонлама ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ва бошланган йилда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда турли даражада бўлажак Ўзбекистон-Буюк Британия учрашувлари муддатлари ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги