Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Германия: 2018 йилда ўзаро савдо ҳажми қанча ўсди?

2019-01-08 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 712,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 126 фоизга кўп.

2018 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Германияга қиймати 42,5 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилган. Германиядан 669,7 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган.
 
Маълумотларга кўра, ўтган йил 11 ойда Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси ҳажми 28 миллиард 664,7 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 17,6 фоиз зиёд.
 
Ҳозир Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги 30 га яқин корхона ва фирма фаолият юритаётган бўлиб, улар сони ортиб бормоқда.
 
Темур Эшқувватов

Манба: ЎзА

Поделиться