Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳоким ўринбосарлари ўқияпти
2019-01-08 | Жамият
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари туманлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўқув-семинари бошланди.
7-15 январга мўлжалланган ҳудудий семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа вазирлик, давлат қўмиталари мутахассислари, олимлар соҳа фаолиятини таҳлил этиб, ўтган мавсумда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари, ҳосилдорликни ошириш, ер ва сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, бу борада жаҳон тажрибасини қўллаш, кадрлар малакасини ошириш каби мавзуларда муҳокамалар ўтказилади.
Шунингдек, ўқув давомида иштирокчилар вилоятдаги фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишади.
Семинар якунида соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
Ў.Худойбердиев.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги