Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яна 100 оила ўз уй-жойига эга бўлди

2019-01-08 | Жамият

Тошкент вилоятида жисмоний имконияти чекланган аъзолари бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 оилага янги уйлар калити топширилди. 

Шу муносабат билан Зангиота туманида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кам таъминланган оилалар аъзолари иштирок этди. 

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, хусусан, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оила вакиллари, айниқса, ушбу тоифадаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, меҳнат қилишига имконият яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

– 2018 йилда вилоятда жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 300 га яқин оилага уй-жой берилди, – дейди Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева. – Шунингдек, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 1 минг 90 та ногиронлик аравачаси, 130 га яқин эшитиш аппарати, 1 минг 800 дан ортиқ протез-ортопедия мосламалари берилди. Оғир операция учун 25 нафарига моддий ёрдам ажратилди. 

Тадбирда вилоятнинг туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган 100 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга янги уйлар калити топширилди. Шунингдек, байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди. 

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться