Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумтаълим муассасаларида таълим сифатини аниқлаш

2019-01-07 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сонли «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида 2019 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилиши белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг «Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарори Адлия вазирлигидан 2018 йил 29 декабрь санасида 3112 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу қўшма қарорда умумтаълим муассасалари самарадорлигини баҳолаш бўйича 4 та рейтинг индикаторлари тасдиқланди:

- 11-синф битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифати кўрсаткичи;

- 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи;

- олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши;

- ўқувчилар ва педагоглар билан ўтказиладиган ижтимоий сўров натижалари;

Умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш мақсадида Давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровларни ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровларни ўтказиш бўйича Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади. Комиссия ҳамда ишчи гуруҳ таркиблари Давлат инспекцияси буйруғи билан тасдиқланади.

Рейтингда қатнашадиган туманлар ва шаҳарлар умумтаълим муассасалари рўйхати комиссия томонидан белгиланиб 1 февралгача Давлат инспекциясининг www.tdi.uz веб-сайтида эълон қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться