Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP - 2019​“ танлови эълон қилинади

2019-01-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларни инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг яхши ихтиро“, “Энг яхши фойдали модель“, “Энг яхши саноат намунаси“, “Энг яхши селекция ютуғи“, “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси“ ҳамда “Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи“ номинациялари бўйича “Best IP - 2019​“ танловини эълон қилади.

Танловга сўнгги 3 йил (2016-2018 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан яратилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади. 

Танловнинг ёшлар ўртасидаги энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи номинацияси йўналиши бўйича 40 ёшга тўлмаган ўзининг ЭҲМ учун яратилган дастурига эга бўлган шахслар ҳужжатларини топшириши мумкин.

Илгари ўтказилган танловларда мукофотли ўринларни эгаллаган муаллифлар ёки ҳуқуқ эгаларининг аризалари Низомга мувофиқ ўтказиладиган танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 январидан 2019 йил 12 апрелига қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари “26 апрел - Халқаро интеллектуал мулк куни“ арафасида эълон қилинади. 

Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
- Низомнинг 1-иловасига мувофиқ танловда иштирок этиш учун ариза;

- муҳофаза ҳужжати (лари)нинг нусхаси; 

- объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектни фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжат (тажриба ёки саноат синови далолатномаси, лицензия шартномаси, тадбиқ қилиш далолатномаси ва ш.к.)

Танловга талабномалар иш кунлари соат 9:00дан 17:00гача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 
100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй. 

Ҳужжатлар Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP - 2019​“ танловига“ деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим. 

Шунингдек, танловга ҳужжатлар электрон тарзда tanlov@ima.uz электрон манзилида ҳам қабул қилинади.

Маълумот учун телефонлар: 0 371 232-50-32, 0 371 232-50-40. 

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.

Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотни Агентлик сайтидан олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться