Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззахда “Ҳарбий Ватанпарварлик" фестивали ўтказилди
2019-01-07 | Жамият
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида 6 январь куни Шароф Рашидов тумани, “Гандумтош” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳарбий Ватанпарварлик" фестивали ўтказилди.
Парад доирасида миллий кўпкари ўйинлари, ҳарбий техника ва қурол-яроғ кўргазмалари ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги чиқишлар намойиш этилди.
Ватанпарварлик фестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил топганлигини 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида“ги фармойишига асосан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчидир!” шиори остида ўтказилди.
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги