Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага оширилди

2019-01-07 | Туризм

Қатор хорижий давлатларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатлар аро икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда Виза бериш тартибини либераллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, юртимизга ташриф буюрувчи хорижий фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда мамлакатимизнинг тарихий, маданий мероси, бой табиат ресурсларидан ва мавжуд имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида»ги фармони имзоланди. Фармонда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш кунидан бошлаб 30 кун давомида 45 та мамлакат фуқаролари учун қўшимча визасиз режим жорий қилинди.

Маълумот учун, 2019 йилнинг 15 январидан бошлаб Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун юртимизда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинганди.

Ҳужжатга кўра, бу мамлакатлар Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Италия, Канада, Дания, Испания, Голландия, Норвегия, Швеция, Буюк Британия, Финляндия, Бразилия, Чехия, Швейцария, Монголия ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ушбу чора-тадбирлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз имиджини янада ошишига ёрдам беради.

Эндиликда фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга мамлакатлар умумий сони 64 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида виза расмийлаштириш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирларини 2021 йил 1 январга қадар амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан қуйидаги мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриши мумкин бўлади

  1. Австралия
  2. Австрия Республикаси
  3. Аргентина Республикаси
  4. Босния ва Герцеговина
  5. Ватикан
  6. Люксембург
  7. Венгрия
  8. Бруней-Даруссалам
  9. Греция Республикаси
  10. Ирландия
  11. Исландия
  12. Италия Республикаси
  13. Канада
  14. Андорра
  15. Лихтенштейн
  16. Монако
  17. Белгия
  18. Дания
  19. Испания
  20. Нидерландия
  21. Норвегия
  22. Швеция
  23. Латвия
  24. Литва
  25. Мўғулистон
  26. Янги Зеландия
  27. Португалия
  28. Болгария
  29. Кипр Республикаси
  30. Мальта
  31. Польша
  32. Сан-Марино
  33. Сербия
  34. Словения
  35. Хорватия
  36. Чили
  37. Руминия
  38. Словакия
  39. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
  40. Бразилия
  41. Финляндия
  42. Черногория
  43. Чехия
  44. Швейцария
  45. Эстония

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться