Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шўрчи туманида замонавий буюм бозори қурилади

2019-01-05 | Жамият

Аҳоли турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари ҳақида холис тасаввур, аввало, бозорларда шаклланади. Шу боис ҳам вилоятимизда янгидан-янги савдо мажмуалари, бозорлар қуриш, мавжудларини кенгайтириш, сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шўрчи тумани марказида замонавий буюм бозорини қуришга киришилиши аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган бу каби ишларнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин.

Қурилиши режалаштирилган мазкур савдо мажмуаси лойиҳаси билан танишув жараёнида уни замон талаблари асосида бунёд этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш, сотувчи ва харидорлар учун қулайликлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шўрчи туманидаги «Нуробод» МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этиладиган янги бозор 2 қаватли, усти ёпилган павилон кўринишида бўлади. Унда 400 та савдо нуқтаси ўрин олиши кўзда тутилган. Унинг қурилишига 70 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Замонавий савдо комплексини жорий йилнинг сентябр ойигача қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться