Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яккасаройда инвестицион лойиҳаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

2019-01-05 | Иқтисодиёт

Яккасарой тумани ҳокимлигида 2019 йилда туманда амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий тадбиркор ҳамда инвесторлар иштирок этди.

2018 йилда туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 33,7 млн АҚШ долларлик 9 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган эди. Амалда ушбу кўрсаткич 128% га бажарилиб 43,1 млн АҚШ долларлик инвестиция ўзлаштирилди.

2019 йилда ҳудудда умумий қиймати 1,885 трлн сўмлик 21 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Шундан 12 та лойиҳага 136,3 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштириш кутилмоқда. Хусусан, лойиҳаларга Буюк Британия, Германия, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Таиланд мамлакатларидан сармоялар жалб этилади.
Маълумот учун, ўтган йилда инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида “Investition Hub” маркази ташкил этилган.

Марказда инвесторлар туманда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда иншоотлар қуриш учун ер майдонлари тўғрисида батафсил маълумот олишлари мумкин.

Йиғилиш давомида иштирокчилар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться