Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамкорлик истиқболлари тараққиётдан далолат
2019-01-05 | Таълим
Қарши давлат университети халқаро стандартлар асосида малакали кадрларни тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг бир қатор университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
2018 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда илк маротаба Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтган ва халқаро форум якунларида россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди.
Ушбу анжуманда Қарши давлат университети билан Москва давлат педагогика университети ҳамда Н.И.Лобачевский номидаги Нижний Новгород давлат
тадқиқот университетлари ўртасида халқаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шунингдек, Россиянинг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда Россиянинг Педагогик таълим 44.03.01 “Тасвирий санъат” йўналиши ва Ўзбекистоннинг 5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишларида икки томонлама диплом бўйича ўқув дастури асосида келишув имзоланди. Келишувга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Қарши давлат университети учун мамлакатимизда белгиланган квотадан ташқари, худди шунингдек Белгород давлат миллий тадқиқот университетида ҳам белгиланган квотадан ташқари энг ками 25 нафардан абитуриентлар ушбу дастур бўйича ўқишга қабул қилинадилар.
Шунинг баробарида, ҳозирги кунда Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан Қарши давлат университети ҳамкорлигида халқаро педагогика факультетини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, шу ойда Белгород давлат технология университети ва Орёл давлат университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
2018 йил ноябрь ойида Белгород давлат миллий тадқиқот университети ва Белгород давлат маданият ва санъат институти билан ҳамкорликда иккита халқаро илмий амалий конференциялар, Белгород давлат маданият ва санъат институти билан халқаро “Ёш дизайнерлар” форуми ҳамкорликда ўтказилди. Университет профессор ўқитувчилари бу конференциялар ва форумда ўз маърузалар билан иштирок этишди. Иқтидорли дизайнер талабаларимиз эса ўтказилган форумда иштирок этишиб, фахрли ўринларга сазовор бўлишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги