Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилни коррупцияга қарши курашдан бошлади

2019-01-05 | Жамият

Сўнгги икки йил давомида мамлакатимизда барча соҳаларда коррупцияга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам юқоридаги иллатган қарши фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир. Бу борада тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис тиббиёт ходимлари ва аҳоли ўртасидаги кенг тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тиббиёт муассасалари, жумладан, туғруқ комплексларида таъмагирлик ва коррупция ҳолатлари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилган ҳолда тизимли чоралар кўриб борилаётир. Чунончи, Президентимиз қарори асосида давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ошган бўлса, 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар ошириладиган бўлди. Бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб раҳбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилди. 

Бундан ташқари, ҳар бир шифокорнинг ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолати бўйича молиялаштириш, аудит ва ички текширув тизимини янада такомиллаштириш, энг муҳими, жамоатчилик ва депутатларнинг тизимли назорати йўлга қўйилмоқда. “Ишонч телефони”, турли мурожаат ва шикоятлар учун “Фикр билдириш” қутиси, ходимлар ва беморлар ўртасида сўровномалар ўтказиш, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби чоралар ҳам кўрилмоқдаки, бу ҳам бўлса соҳадаги турли таъмагирлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйилишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида томонидан тизимдаги тиббиёт муассасалари, жумладан, туғруқ комплексларидаги вазиятни назорат қилиб бориш, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида кўплаб вазифалар белгилаб олинди. Шу асосда мамлакатимиздаги барча туғруқ муассасаларида фаолият олиб бораётган обрўли ва тажрибали ходимлардан иборат “Устозлар кенгаши” гуруҳлари тузилди.

Туғруқ комплексларидаги беморлар орасида эса аноним сўровнома ўтказиш борасида ташкиллаштирилган “Фикр билдириш” қутиларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Туғруқ муассасаларида чақалоқларни уйга кузатув хоналарига қўшимча равишда видеокузатув мосламалари ўрнатилди.

Шифохонада пуллик хизмат ва сервис хизматидан фойдаланувчи беморлар билан тўлов шартномаси қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши ташкил этилди. Шунингдек, ультратовуш текширувларини пуллик ва бепул аҳоли қатлами учун ўрнатилган тартибда алоҳида ташкил этиш чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтган йилда ҳам таъмагирлик ва коррупцияга қарши жиддий кураш олиб борилди. Жумладан, тизимидаги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амал қилишига эришиш, стационар хизмат сифатини юксалтириш, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўтган йил октябрь ойида Бош прокуратура иштирокида Тошкент шаҳрида жойлашган 17 та туғруқ ва гинекологик муассасаларида мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 22 нафар тиббиёт ходими лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться