Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Аъло таътил“ лойиҳасига старт берилди
2019-01-05 | Жамият
Халқ таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган “Аъло таътил“ лойиҳасига Сурхондарё вилоятидаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи“да старт берилди. 3-10 январь кунлари ташкил этилган “Аъло таътил“ дам олиш ва ижод оромгоҳида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 192 нафар аълочи ўқувчилар ҳордиқ чиқаришади.
Лойиҳа иштирокчилари бугун Термиз темир йўл вокзалида кутиб олиниб, “Халқаро ёшлар оромгоҳи“ томон йўл олишди.
“Аъло таътил“ лойиҳаси давомида ўқувчи ёшлар учун турли спорт тадбирлари, маданий дастурлар, саёҳатлар ташкил этилади. Бу эса, мамлакат ёшларининг ўзаро дўстлашиб, фикр алмашишлари, таътил даврини фойдали ва мазмунли ўтказишларида айни муддао.
Шунингдек, лойиҳа давомида иштирокчилар Сурхондарёнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, вилоятнинг туризм салоҳияти билан танишадилар.
“Аъло таътил“ лойиҳаси жорий йилнинг 10 январига қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги