2019 йил нафақат мамлакатимиз, балки дунё спортчилари учун масъулиятли йиллардан, десак хато қилмаймиз. Боиси, жорий йилда Олимпия ўйинлари дастурига кирган спорт турлари бўйича Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.
Ана шундай мусобақалардан бири 8-13 январь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ташкил этилади. Унда “сариқ қитъа”нинг етакчи велоспортчилари трэк йўналиши бўйича Осиё чемпионати ғолиблиги учун баҳс олиб боришади. Ушбу нуфузли мусобақа бир вақтнинг ўзида Токио-2020 олимпиадасига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.
Бўлажак мусобақага терма жамоамиз аъзолари ҳам жиддий тайёргарлик кўришган. Ажаб эмаски, жорий йилдаги илк ёрқин ғалабаларни велоспортчиларимиз қўлга киритишса.
Осиё чемпионатида терма жамоамиз қуйидаги таркибда қатнашади:
Эркаклар:
Даниил Евдокимов
Алексей Фомовский
Дмитрий Сирко
Муроджон Холмуродов
Аёллар:
Ольга Забелинская
Екатерина Кнебелова
Янина Кускова
Отабек Эшмаматов, ЎзА
Манба: ЎзА